Фан-техника | 22:00 / 21.09.2018
9809
2 дақиқада ўқилади

Ford суперқаҳрамонлардан илҳомланган ҳолда электр юк машина прототипини яратди

Германиянинг Ганноверида ўтаётган тижорат техникаси кўргазмаси доирасида Ford автомобилсозлик компанияси F-Vision Future Truck деб номланган, автопилотга эга электр юк машинасининг футуристик концептини тақдим қилди. 

Фото: twitter\12_white

Маълум қилинишича, концепт Туркиянинг Koc Holding компанияси ва Ford’нинг қўшма корхонаси Ford Otosan компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Юк машина дизайни Marvel суперқаҳрамонларидан илҳомланиб яратилган. Жумладан, юк машинанинг кабинаси Темир одам шлемини эслатиб юборади.

Фото: Jens Fleischhacker/YouTube 

Машинанинг кўрсаткичлари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум қилинмаган. Шу нарса маълумки, машина электромотор ва 4-даражадаги автопилот билан жиҳозланган, бу эса машинага нормал об-ҳаво шароитларида муайян ҳудудлар ва йўналишларда мустақил ҳаракатланишга имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, бундай юк машиналарни яратиш билан кўплаб компаниялар шуғулланмоқда. Мисол учун, Volvo яқинда кабинаси бўлмаган, ҳайдовчисиз юк машинаси концептини тақдим қилди. 2017 йил охирида эса АҚШнинг Thor Trucks стартапи Thor ET-One электр юк машинаси прототипини тақдим қилган.   

Бироқ бозорга чиқариладиган илк электр юк машинаси Tesla Semi бўлиши мумкин. Бу машинанинг серияли ишлаб чиқарилиши 2019 йилда бошланиши керак.

Мавзуга оид