Когон шаҳрида фарзандига алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи И.Т. 2017 йил 1 майдан 2018 йил 13 сентябрга қадар бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 5 млн 712 минг 360 сўм миқдордаги алимент тўловини тўламасдан келганлиги учун унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, унга 15 сутка маъмурий қамоқни ўтаб чиқиши алимент қарзини тўлашдан озод қилмаслиги тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасида алимент тўламаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, агарда шахс маъмурий жазо қўллангандан кейин икки ой ичида алимент тўловини бажармаса, унда Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024