Жаҳон | 08:52 / 21.09.2018
12750
1 дақиқада ўқилади

Қуёшни ўрганишга мўлжалланган NASA зонди илк суратни юборди

Қўшма Штатларнинг NASA космик агентлиги томонидан 12 августда учирилган Parker Solar Probe зонди ўзининг биринчи фотосуратини жўнатди. Бу ҳақда NASA веб-сайтида хабар берилган.

Фото: NASA 

Сурат иссиқлик қалқони орқасида яширинган Wide-field Imager for Solar Probe (WISPR) ускунаси ёрдамида олинган. WISPR иккита камерадан фойдаланади: эълон қилинган тасвирда чапдаги сурат 58 даражалик кўриш майдонида олинган бўлса, ўнгдагиси - 40 даражалик.

Ушбу фотосурат синов тасвири бўлиб, WISPR қандай ишлашини намойиш этади.

Аввалроқ, NASA раҳбари АҚШга космик қўшинлар нега кераклигини маълум қилганди. 

Мавзуга оид