Жаҳон | 08:05 / 05.05.2026
4188
2 дақиқада ўқилади

12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди

Астронавтлар саёҳати энди энг майда тафсилотларигача ҳужжатлаштирилган.

Фото: NASA

NASA яқинда Artemis-II миссияси давомида олинган фотосуратларнинг тўлиқ тўпламини эълон қилди. 12 мингдан ортиқ юқори сифатли фотосуратлар оммага тақдим этилди. Кадрларда Orion кемаси, Ой, сайёрамиз ва ҳавосиз фазонинг мафтункор манзаралари акс этган.

Экспедиция муҳим воқеа бўлди: сўнгги 50 йил ичида биринчи марта одамлар Ойга йўл олди, гарчи ҳали унинг юзасига қўнмаган бўлса ҳам. Тўрт нафар астронавт Ер йўлдоши атрофида мураккаб траектория бўйлаб учиб, космосда 10 кун вақт ўтказди. Space Launch System ракетасида учиришдан тортиб океандаги қутқарув операциясигача бўлган бутун йўл энди энг майда тафсилотларигача ҳужжатлаштирилган.

Уйга қайтиш ҳақиқатан ҳам экстремал эди: Orion капсуласи атмосферанинг зич қатламларига соатига тахминан 40 минг километр тезликда кирди. Яхшиямки, ҳаммаси силлиқ кечди ва қутқарув хизматлари Тинч океанида экипажни ўз вақтида топиб олди. NASA мутахассислари аллақачон кейинги босқичга – Artemis-III миссиясига тайёргарлик кўрмоқда, бироқ бу ҳам ҳали Ой юзасига одам қўнишини назарда тутмайди.

Фотосуратларнинг барчасини NASA расмий веб-сайтида кўриш мумкин. Аммо шуни ёдда тутингки, ресурс смартфонлар учун оптималлаштирилмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид