Эрондаги теракт қурбонлари сони 28 кишига етди
Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад чоғида содир этилган террорчилик ҳаракати қурбонлари сони 28 кишига етди, 60 киши жароҳатланди, деб хабар берди Эрон парламенти мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари ўринбосари Абу Фадл Биги.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум қилганларнинг уч нафари воқеа жойида ўлдирилган, қолганлари касалхонада жон берган.
У шунингдек, террорчилар Ироқ Курдистонидан келганини маълум қилди.
Эроннинг IRNA агентлиги хабар қилишича, ушбу ҳужум учун жавобгарликни Саудия Арабистони билан алоқада бўлган "Ахваздаги ватанпарвар араб демократик ҳаракати" ўз зиммасига олган. Эрон ТИВ раҳбари Жавод Зариф мазкур терррорчилик ҳаракати учун "терроризмнинг минтақадаги ҳомийлари ва уларнинг америкалик йўриқчилари" жавобгар эканлигини билдирган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024