Жаҳон | 08:56 / 22.09.2018
8928
1 дақиқада ўқилади
Хитой АҚШ билан маслаҳатлашувлардан бош тортди
Хитой ҳукумати Вашингтон қўшимча божлар ҳақида эълон қилганидан кейин АҚШ билан янги савдо маслаҳатлашувларини ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, келаси ҳафтада ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ АҚШга келишни режалаштирмоқда. Бундан олдин, юқори лавозимли амалдорнинг ташриф буюришига тайёргарлик кўриш учун Қўшма Штатларга делегацияни юбориш мўлжалланганди.
Шунга қарамай, Пекин АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча божларни жорий этганидан сўнг ушбу режаларни бекор қилди. Янги божлар 24 сентябрь кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ санкцияларидан кейин баёнот берганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024