Латвиялик хакер АҚШда 14 йилга қамалди
Латвия резиденти, 38 ёшли Русланс Бондарс жосуслик дастури яратгани учун Америка Қўшма Штатларида 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар тарқатди.
Вазирликдан айтишларича, эркак хакерларга қурбон компютеридаги антивирус уларнинг вируслари ҳамда зарарли дастурий таъминотни аниқлаши мумкин ёки йўқлигини текширишда ёрдам берган «аксил-антивирус» яратган.
Бондар 2009 йилдан 2016 йилгача бўлган вақт оралиғида дастур билан ишлаган. Маълум бир ҳақ эвазига у йирик ритейлерлар, молия компаниялари ва давлат идоралари компьютерлари ҳамда тармоқларида киберҳимоядаги камчиликлар ҳақида маълумот берган.
Прокурорларнинг хулоса қилишича, эркак Америка бизнесига ҳужум қилган хакерларга «катта ёрдам» тақдим этган.
Қамоқ муддатидан ташқари, кейинчалик суд Бондарснинг маблағлари бир қисмини мусодара этиш ҳақида қарор қабул қилади. Улар компания ва идораларнинг зарарларини қоплашга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон томонидан тақдим этиладиган киберхавфсизлик бўйича янги стратегияда Россия ва Хитой Қўшма Штатлар учун асосий таҳдидлар дейилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024