Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағлар нималарга йўналтирилади?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштиришдан олинадиган маблағларни тегишли муддатларга Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштириш ставкасидан 1 фоизга юқори ставкада қайта молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштиришдан олинадиган маблағларни тегишли муддатларга Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштириш ставкасидан 1 фоизга юқори ставкада қайта молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштиришдан олинадиган маблағларни тегишли муддатларга Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштириш ставкасидан 1 фоизга юқори ставкада қайта молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги низомга кўра, суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағларни қайта молиялаштиришда валюта айирбошлаш курсидаги тафовут бўйича харажатларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини жойлаштиришдан олинадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида кирим қилинади.
Молия вазирлиги томонидан суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағлар:
аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига арзон уй-жойлар, автомобиль йўлларини қуриш (реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш), ичимлик суви таъминоти ва канализацияни яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларни, шу жумладан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, шунингдек, бошқа инфратузилма объектларини ободонлаштириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумат қарорлари асосида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит шартномаси асосида йўналтирилади.
Лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмаган вақтинча бўш маблағлар Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига суверен облигацияларни жойлаштириш ставкасидан юқори ставкада белгиланган тартибда депозитларга жойлаштириши мумкин.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағларни ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.
Суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағлар кредит олувчиларга суверен облигацияларни жойлаштириш муддатидан ошмаган муддатга ажратилади.
Кредит шартномаси асосида ажратилган маблағлар кредит олувчилар томонидан шартномада белгиланган график асосида қайтарилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қайтариладиган маблағлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Суверен облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган маблағлардан кредит олувчилар томонидан мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025