Спорт | 22:00 / 23.09.2018
4725
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» 3 дақиқада 2та гол уриб ғалаба қозонди ва турнир жадвалида юқорилади

Англия Премьер-лигасининг 6-тури доирасида «Арсенал» «Эвертон»ни қабул қилди. Лондондаги «Эмирайтес» ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 56- ва 59 дақиқаларида «канонирлар» ҳужумчилари Александр Ляказетт ва Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан урилган голлар ғалабани таъминлади. Икки голга ҳам Аарон Рэмси пас берди.

Қаторасига тўртинчи ғалаба эвазига очколари сонини 12тага етказган Унаи Эмери шогирдлари турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. «Эвертон» эса 6 очко билан 12-ўринда қолди.

Кейинги турда «канонирлар» ўз майдонида «Уотфорд»ни қабул қилади, «ирислар» ўз майдонида «Фулҳэм» билан куч синашади. Икки ўйин ҳам 29 сентябрь кунига белгиланган.

Англия чемпионати
6-тур
«Арсенал» – «Эвертон» 2:0

Голлар: 1:0 – 56 Ляказетт, 2:0 – 59 Обамеянг.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Папастатопулос (Холдинг, 39), Озил, Джака, Торрейра, Рэмзи (Уэлбек, 80), Обамеянг (Ивоби, 69), Ляказетт.
Эвертон –  Пикфорд, Кин, Динь, Кенни, Зума, Сигурдссон, Дэвис, Уолкотт (Бернард, 72), Гуйе, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин (Тосун, 72).
Огоҳлантиришлар: Торрейра (15), Динь (27), Папастатопулос (30).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид