JATA Tourism EXPO Japan: Ўзбекистон Токиодаги халқаро туристик кўргазмасида иштирок этмоқда
19-23 сентябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида JATA Tourism EXPO Japan халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. KUN.UZ мухбирига маълум қилинишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида ташкил қилинган Ўзбекистон миллий стенди кўргазма меҳмонларига Тошкентдан Сурхондарёгача барча ҳудудларда саёҳат ва ҳордиқ чиқариш билан боғлиқ йўналишларга оид маълумотларни тақдим этиб, мамлакат туристик салоҳиятини кенг намойиш этмоқда.
JATA Tourism EXPO Japan – 130 дан ортиқ мамлакатдан 200 дан зиёд меҳмон ташриф буюрувчи йилнинг энг йирик ҳодисаси. Кўргазмада туристик бизнес вакиллари билан бир қаторда маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Япониянинг Ўзбекистон туристик бозорига бўлган қизиқиши йилдан йилга ошиб бормоқда.
"Япониялик туристларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилишга бўлган қизиқиши тобора ошиб бормоқда. Масалан, 2015 йилда Ўзбекистонга 7 мингдан ортиқ япониялик ташриф буюрган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 11,5 минг нафаргача ошди, - дейди Япония туристик корпорациялари бош директори Йошихару Мацумото. - 2019 йилда биз Ўзбекистонга 20 мингдан зиёд сайёҳни жўнатишни режалаштиряпмиз".
Кўргазмада туризм саноатининг барча замонавий йўналишлари - бизнес, экзотика, экология, круизлар, меҳмонхона, ресторан сервислари ва кўплаб бошқа йўналишлар намойиш қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024