Алексей Навальний яна қўлга олинди. У атиги беш сония озодликда бўлди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 2018 йилнинг январь ойида Москва марказида расмийлар билан мувофиқлаштирилмаган тадбир такроран ташкиллаштирилгани учун 30 суткалик маъмурий қамоқдан чиққач яна қўлга олинди. Бу ҳақда унинг тарафдори Леонид Волков твиттердаги саҳифасида хабар берди.
«Алексей Навальний махсус сақлаш жойидан чиққан пайтида қўлга олинди. Эшикни очишди - ҳамда шу заҳотиёқ автобус ичига олиб кириб кетишди. Уни номаълум томонга олиб кетишган», - дея ёзди у.
Кейинчалик Волковнинг аниқлик киритишича, мухолифатчи «Даниловский» ИИБда бўлиб, у ерда унга нисбатан навбатдаги маъмурий иш расмийлаштирилган.
«Бу экзотик модда - менинг хотирамда ҳеч қачон қўлланилмаган. «Митинг ўтказишда одам соғлиғига зарар етказган қонун бузилиш ҳолати».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Росгвардия раҳбари Навальнийни дуэлга чорлаганди.
Мавзуга оид
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
16:43 / 21.11.2024
Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди — УҲК
15:39 / 21.11.2024
Сўровлар: Украина ва Россияда кўпчилик тинчлик музокараларини хоҳлаяпти
22:12 / 20.11.2024