Фан-техника | 22:54 / 24.09.2018
7088
2 дақиқада ўқилади

Microsoft ўз тарихидаги энг тез ўсувчи бизнес иловаси номини эълон қилди

Teams корпоратив мессенжери Microsoft компаниясининг энг тез ўсаётган бизнес иловаси дея эътироф этилди. 24 сентябрь куни Ignite технологик анжуманида компания вакиллари шундай баёнот беришди. 

Microsoft компанияси Teams мессенжерини 2017 йилнинг мартида ишга туширган, бугунга келиб 329 дан ортиқ ташкилот ушбу сервисдан фойдаланади. 2018 йилнинг мартида мижозлар сони 200 мингга яқинни ташкил қилди. Шу йилнинг июлида эса компания Teams'ни барча учун бепул қилди, бунга қадар сервисдан фақат Office 365 иловалар пакети корпоратив версияси обуначиларигина фойдаланиши мумкин бўлган. 

Microsoft Teams'нинг сунъий интеллект технологияларига асосланган бир неча янги функциясини намойиш этди. Масалан, сервис видеоқўнғироқлар вақтида фонни хиралаштириш, шунингдек суҳбатларни ёзиб олиш ва автоматик равишда ёзувларнинг матнли шаклини яратиш каби янги функциялар билан таъминланди. 

2019 йилнинг октябрида Microsoft Teams'га иш жадвалини бошқариш учун янги жиҳозлар қўшади: менежерлар графиклар тузиб, ўз компанияси ичида уларни бошқалар билан бўлишиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид