Иқтисодиёт | 13:50 / 24.09.2018
7119
1 дақиқада ўқилади

Нефть нархи бир баррель учун 100 долларгача кўтарилиши хабар берилди

Фото: Getty Images

Нефть қазиб олувчи асосий компаниялар бир баррель учун нарх 2014 йилдан бери илк маротаба 100 АҚШ долларига етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Таъкидланишича, нефтга нархларнинг ўсиши Қўшма Штатлар томонидан санкциялар туфайли Эрондан нефть етказиб беришнинг тўхтатилиши билан боғлиқ бўлади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, жорий йилнинг тўртинчи чорагида Америка томонининг чекловлари сабабли бозорга кунига 2 миллион баррелдан камроқ нефть келиб тушади, бу 2019 йил бошида нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин.

Аввалроқ, Яқин Шарқда Трампга нефтга нархларнинг кўтарилиши муносабати билан таҳдидлардан сўнг жавоб қайтарилганди. Эроннинг нефть вазири Бижан Намдар Зангонийнинг умид қилишича, Трампнинг твити ОПEК + аъзолари позициясига таъсир қилмайди ҳамда уларни унинг кўрсатмаларига риоя қилишга мажбур этолмайди.

Мавзуга оид