Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 4 та асосий камерали смартфон чиқармоқчи
Huawei томонидан 3 та асосий камерали P20 смартфони, кўринишича, гаджетлар ишлаб чиқарувчи компанияларнинг навбатдаги пойгасини бошлаб берган. Samsung 3 та модулли асосий камерали смартфонни яқинда тақдим қилган бўлса, энди гапларга қараганда, орқа томонида 4 та камера модули бўладиган қурилмани тақдим қилмоқчи.

Galaxy A9 (Star/Pro) деб ном оладиган смартфон 11 октябрда расман тақдим қилинади. AllAboutSamsung немис ресурсининг маълумотларига кўра, смартфоннинг асосий камераси 20 Мпли бош модул, 120 градусли бурчак остида олувчи 8 Мпли, ҳамда 10 ва 5 Мпли модуллардан иборат. Шунингдек, камера 24 Мпли олд камера билан таъминланади.
Шунингдек, смартфон 6,28 дюймли Super AMOLED-дисплей, 8 ядроли процессор Qualcomm Snapdragon 660 ҳамда 3720 мА-соат сиғимли аккумулятор олади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026