Жамият | 13:48 / 24.09.2018
2473
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги хонадондан 10,5 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

Шу йил 14 сентябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Э.Қ. исмли аёлнинг уйидан умумий қиймати 10 млн. 500 минг сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели туманида яшовчи Т.О. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид