Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қозоғистонлик экстрадиция қилинади: у 9 йил қидирувда бўлган
Полициячилар Олмаота областида истиқомат қилувчи шахсни қўлга олишди, у Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz минтақа Ички ишлар департаменти матбуот хизматига асосан хабар берди.
ИИД маълумотларига кўра, у давлатлараро қидирувда бўлган. Эркак Енбекшиказахск туманида аниқланди. Ават қишлоғида яшовчи 48 ёшли шахс ҳужжатларни текшириш пайтида полиция бўлинмасига олиб кетилди.
«Ҳужжатлар билан боғлиқ жараён амалга оширилганда, эркак бу каби ҳолатларда одатий бўлган полиция базасида текширилди. Аниқланишича, тўққиз йил олдин у Тўрткўл шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан давлатлараро қидирувга берилган. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълумотига кўра, эркак ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ёки ўғирлашда гумон қилинмоқда. Гумондор аниқлангани ҳақидаги маълумот қидирув ташаббускорларига юборилди», - дея хабар беришган Олмаота области ИИД матбуот хизматидан.
Мавзуга оид
13:29 / 27.02.2026
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
14:09 / 31.01.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчини Россияга топширишни маъқуллади
10:30 / 29.12.2025