Жаҳон | 23:06 / 24.09.2018
4980
1 дақиқада ўқилади

Versace модалар уйи 2 млрд долларга сотилмоқда

Фото: Bloomberg

Американинг кийим-кечак ва сумкалар ишлаб чиқарувчи Michael Kors холдинги 2 миллиард долларга Италиянинг  Versace модалар уйини сотиб олади. Bloomberg ва Reuters ўз манбаларига таяниб, шу ҳақида хабар бермоқда. 

Томонлар 2018 йилнинг сентябри охирига қадар битим ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. Michael Kors қанча улушга эга бўлиши номаълум, бироқ Версачи оиласи компания фаолиятида иштирок этишда давом этади, дея таъкидлашмоқда манбалар. Уларнинг сўзларига кўра, битим якунлари бўйича Американинг Blackstone Group инвестиция фонди (2014 йилда 210 миллион еврога компаниянинг 20 фоизини сотиб олган) акциядорлар таркибидан чиқади.

Икки компания вакиллари ҳам бунга изоҳ беришдан сақланишган. 

Мавзуга оид