Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Versace модалар уйи Хитойдан “мустақил” Ҳонгконг ва Макао учун узр сўради
Versace италян модалар уйи Хитойнинг махсус маъмурий туманлари – Макао ва Ҳонгконг мустақил давлатлар сифатида кўрсатилган футболкалар учун расмий узр келтирди.
Футболкадаги принтда дунё шаҳарлари ва улар жойлашган давлатлар рўйхати келтирилган бўлган. Унда Ҳонгконг ва Макаодан бошқа барча шаҳарлар улар жойлашган давлатларга мос келган.
Футболканинг можароли дизайнига модалар уйининг Хитойдаги вакили Ян Ми эътибор қаратган ва унинг суратини Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилган.
Ян Ми бунга норозилик сифатида компанияни тарк этишини айтган ва модалар уйини Хитойнинг ҳудудий яхлитлигига ҳурматсизлик қилишда айблаган. Шундан бир неча дақиқа ўтиб Versace’нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида йўл қўйилган хатолик учун узр сўралган.
“Хато дизайнимиз баъзи шаҳарларнинг улар жойлашган тўғри давлат билан боғланмаганига олиб келган. Футболкалар 24 июлдаёқ сотувдан олинган ва йўқ қилинган. Биз хатолик учун узр сўраймиз”, деб айтилган модалар уйида.
Таъкидлаш жоизки, ушбу можаро Ҳонгконгда тинмаётган оммавий норозиликлар вақтида юз берди. Норозиликларга жиноятда гумон қилинган шахсларнинг Хитойга топширилиши ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши режаси сабаб бўлган. Қонун қабул қилиниши қолдирилган бўлса-да, норозиликлар тўхтамаяпти.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026