Фан-техника | 17:35 / 25.09.2018
3654
2 дақиқада ўқилади

Facebook’нинг собиқ ходими руҳий жароҳат сабабли компанияни судга берди

Фото: JOSH EDELSON/AFP/Getty Images

Facebook компаниясида модератор бўлиб ишлаган аёл компанияни судга берди. Унинг таъкидлашича, Facebook руҳий жароҳат олиш хавфи юқори бўлган иш учун ходимларини етарлича қўллаб-қувватламайди, деб ёзади Motherboard портали.

Собиқ ходим Селена Сколанинг даъво аризасида ёзилишича, Facebook модераторлари "болалар калтакланган, зўравонлик, қийноқлар, қотилликлар, ўз жонига қасд қилишлар тасвирланган минглаб видео, сурат ва жонли эфиларни кўришларига" тўғри келади.

Аёл Fаcebook’ни компания вақтинчалик ёлланган ҳамда иш давомида руҳий жароҳат олган ходимлар ўрнига янгиларини ишга олади ва "ўз мажбуриятларини бажармайди". Қайд этилишича, Селена Скола руҳий зўриқиш касаллигини орттириб олган. У тўққиз ой давомида Facebook модератори сифатида ишлаган.

Facebook вакиллари даъво билан танишиш жараёнида эканлигини ва модераторларни қўллаб-қувватлаш масаласига жиддий ёндашишини маълум қилган. Facebook’да штатдаги ва шартнома асосида ишлайдиган модераторлар сони 7,5 мингга яқин кишини ташкил этади.

Мавзуга оид