Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лейбористлар Brexit бўйича Мэйнинг режасига қарши овоз беришни режалаштирмоқда
Фото: Aaron Chown / Reuters
Британиянинг лейбористлар партияси вакиллари Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй томонидан Brexit бўйича таклиф этилган ҳар қандай режага қарши овоз бериш ниятида. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Британиянинг Brexit ишлари бўйича «яширин» вазири сэр Кир Стармернинг нутқидан олинган парчаларга асосан хабар бермоқда.
Партиянинг йиллик йиғилишида Стармер лейбористлар «уларнинг текширувидан ўтмайдиган», Brexit бўйича келишувга қарши овоз беришни режалаштираётганликлари ҳақида маълум қилган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, эҳтимол, Мэй «туманли келишувни» тақдим этиши ҳам мумкин.
«Ҳеч қандай «мабодо» ва ҳеч қандай «бироқ». Агар бош вазир биз туманли, ноаниқ келишувга йўл қўйиб берамиз, деб ўйласа... унда у яна бир бор ўйлаб кўриши керак», - дейилади Стармернинг нутқида.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, консерваторлар Brexit бўйича ишончли режани тайёрлай олишмаган. Унинг сўзларига кўра, агар парламент Мэй томонидан Brexit бўйича таклиф этилган келишувни қўллаб-қувватламаса, унда лейбористлар Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича иккинчи референдумни ўтказиш учун овоз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон «янги совуқ уруш»да Москвага мағлуб бўлаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026