Спорт | 23:10 / 25.09.2018
8140
1 дақиқада ўқилади
Моуриньо Погбани сардорликдан туширди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Поль Погбани бундан буён сардор бўлмаслигини футболчиларига эълон қилди, деб ёзмоқда The Times.
Португалиялик мутахассис «Вулверҳэмптон»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, Погба берган интервьюдан дарғазаб бўлган. Франциялик футболчи Моуриньонинг ҳимоявий услубини танқид қилиб, «Жамоа кўпроқ ҳужум қилиши керак», деган эди.
Моуриньо Погбанинг сардор бўлишга лойиқ эмаслигини ва жамоа барча нарсадан устун эканини айтган. Футболчилар эса бу гапларга салбий муносабатда бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Погба бу мавсумда уч марта сардор сифатида «Манчестер Юнайтед»ни майдонга олиб тушган эди.
Мавзуга оид
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022
«Қишдаёқ барчасини тарозига қўямиз». Элдорнинг агенти Моуриньонинг Шомуродовга икки эътирози, Римда нега қолгани ва келажаги ҳақида
21:57 / 22.08.2022