Фан-техника | 19:30 / 25.09.2018
8637
2 дақиқада ўқилади

Оғир жароҳатлардан қон кетишини тўхтатувчи кўпик ихтиро қилинди

Пенсильвания университети тиббиёт мактаби ходимлари оғир жароҳатлардан ҳам қон кетишини тўхтатувчи фаол кўпикни ишлаб чиқишга АҚШ мудофаа вазирлигидан 3 йиллик шартнома олишди. Олимлар 1,4 млн долларга нафақат ушбу воситанинг прототипини, балки қон оқишини тўхтатувчи ва жароҳатни зарарсизлантирувчи таркибни яратишади.

Ушбу технологияга ҳарбийлардан ташқари бошқа идоралар, жумладан полиция ва тез ёрдам хизмати қизиқиш билдирмоқда. Таркиб организмга жароҳатни “қопқоқ каби ёпган”дан сўнг унинг битиши жараёнини бошлашга имкон беради. Кейинроқ қотиб қолган кўпик организм томондан осон қайта ишланувчи махсус таркибга айланади. Оғир жароҳат олинганда ва шошилинч операция талаб қилинганда жарроҳлар қотиб қолган гелни қиздириш ёрдамида чиқариб олиши мумкин.    

Бир йил аввал шунга ўхшаш воситани австралиялик олимлар тақдим қилишганди. Улар операциялардан кейин яралар ва жароҳатларни тикиш ўрнига кесик жойларни оқсилли елим-герметик билан тўлдиришни таклиф қилишган.

Мавзуга оид