Жаҳон | 22:00 / 25.09.2018
4454
1 дақиқада ўқилади

Швеция бош вазирига ишончсизлик билдирилди

Швециянинг янги парламенти мамлакат бош вазири Стефан Левенга ишончсизлик билдирди.

Маълум қилинишича, Левен номзодига 204 депутат қарши чиққан, 142 нафари эса қўллаб-қувватлаган. Энди бош вазир лавозимига 4 киши даъвогарлик қилиши мумкин. Агар депутатлар бош вазир лавозимига бирор номзодни тасдиқламаса, мамлакатда янги сайловлар эълон қилинади. Ҳозирча Левен ўтиш ҳукуматига бошчилик қилмоқда. 

Швецияда 9 сентябрда парламент сайловлари бўлиб ўтганди. Сайлов натижаларига кўра, бирорта блок парламентда кўпчилик овоз олмаган.   

Мавзуга оид