Абэ Россия билан тинчлик шартномаси зарурлигини билдирди
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Россия билан тинчлик шартномасининг имзоланиши Осиёда тинчлик учун асос яратади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Абэнинг сўзларига кўра, Россия ва Япония бугунги кунда 70 йиллик муаммони ҳал қилишга интилмоқда. Унинг таъкидлашича, тинчлик шартномасини имзолаш бўйича масалани ҳал қилиш зарур. Япония бош вазири Россия президенти Владимир Путин билан янги учрашув ўтказилиши ҳақида ҳам эълон қилган.
«Япония ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси мавжудлиги туфайли Шимоли-Шарқий Осиё ўз тинчлиги ҳамда фаровонлиги учун янада мустаҳкам пойдеворга эга бўлади», - деди Абэ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Японияга таклиф билан чиққанди.
Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэга 2018 йил охиригача тинчлик шартномасини дастлабки шартларсиз имзолаш бўйича таклиф билан чиққан.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024