Трамп: Исроил агрессив ҳаракат қилишга мажбур
АҚШ Исроил ўз хавфсизлигига таҳдидларга нисбатан агрессив ҳаракатда бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Қўшма штатлар президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, америкаликлар Исроилнинг шу йўналишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
У Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси доирасида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан учрашган.
«Биз Исроил ўзининг мудофааси бўйича режаларини қўллаб-қувватлаймиз. Улар агрессив ҳаракат қилишмоқда, аммо уларда бошқа имкон йўқ. Бу дунёнинг жуда мураккаб қисми», деган Америка раҳбари. У Нетаньяҳуни «АҚШ 100 фоизга Исроил билан бирга» эканига ишонтирган.
Трамп шунингдек, икки давлат кўп соҳаларда, хусусан савдо ва мудофаа соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик олиб бораётганини қайд этган.
Трампнинг айтишича, АҚШ маъмурияти Фаластин-Исроил можаросини 2-4 ой ичида ҳал этишни режалаштирган.
Трампнинг нуқтаи-назарига кўра, Фаластин-Исроил можароси айни вақтда «жуда мураккаб ҳолатда».
«Аммо менимча, бизда вазиятни яхшилаш учун ажойиб ғоялар бор. Бундай ғоялар аввал ҳеч кимнинг хаёлига келмаган», деган Оқ уй раҳбари.
Шу билан биргаликда, у ўзининг президентлик муддати якунигача, 2021 йил январига қадар Исроил-Фаластин можароси натижага эришишни истайди.
«Мен президентлигимнинг биринчи муддати якунига қадар натижага эришишни орзу қиламан», деган Трамп.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024
Нетаняҳу мудофаа вазирини бўшатди: бу ғалаёнларга сабаб бўлмоқда
14:13 / 08.11.2024