Германия суди болаларни зўрлашда воситачилик қилишда айбланган кишини айбсиз деб топди
26 сентябрь куни Германиянинг Шимолий Рейн — Вестфалия федерал ҳудуди олий суди Чилида ташкил этилган немислар жамиятининг собиқ шифокори Хармут Хоппни айбсиз деб топди. Чили суди уни болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик қўлланишида воситачилик қилгани учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан сўнг у Германияга қочиб кетган.
1961 йилда Пауль Шефер Чилида Дигнидад диний-аграр жамиятига асос солди. Собиқ ҳарбий шифокор Шефер 1960-йиллар бошида болаларни зўрлаш билан боғлиқ айбловлардан кейин Германиядан Лотин Америкасига қочиб кетган. Дигнидад расман хайрия ташкилоти ҳисобланган, аслида эса паспорт ва пули йўқ кишилар яшовчи ёпиқ ярим ҳарбий зона бўлган.
1990-йилларда Чилида Дигнидадда болаларнинг зўрлашганига оид хабарларни ўрганиш ишлари бошланди. Бундан ташқари, маълум бўлишича, колония ҳудудида Аугусто Пиночет режимига қаршилар қийноққа солиниб, ўлдирилган. Тергов Дигнидаднинг бир неча раҳбарини ҳибсга олиш билан тугаган. Шеферни 2006 йилда 25 болани зўрлагани ва қийноқ ҳамда қотилликларда иштирок этгани учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишган. Шефер 2010 йилда 88 ёшда қамоқда вафот этган, у умрининг охирига қадар айбига иқрор бўлмаган. У томонидан асос солинган жамият ҳануз мавжуд - ҳозир у "Вилла Бавьера" очиқ аграр зонаси ҳисобланади.
Хопп Шефернинг энг яқин ҳамтовоқларидан бири ҳисобланади. 2011 йилда Чили суди уни Дигнидад колониясида болаларга нисбатан зўравонлик ишлатиш бўйича 16 эпизодда иштирок этгани ва воситачилик қилганлиги учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Хопп ўз айбини рад этган ва ҳукм кучга киргунга қадар Германияга қочиб кетишнинг уддасидан чиққан. У Германия фуқаролигига эга бўлгани боис экстрадиция қилинмаган. Чили ҳукумати Хопп унга нисбатан белгиланган 5 йиллик қамоқ жазосини Германияда ўташига эришишга уринди.
Хоппнинг адвокатлари олий судга апелляция беришди. Охир-оқибат 2018 йилнинг 26 сентябрида Шимолий Рейн-Вестфалия Олий суди Хоппни ҳибсга олиш қарорини бекор қилди, бунга унинг Шеферга жиноят содир этишга кўмак берганига оид далилларнинг етарли бўлмагани сабаб сифатида келтирилган. Бу сўнгги қарор бўлиб, уни ўзгартириб бўлмайди. Хоппнинг адвокати Хельфрид Рубичек сўнгги қарор унинг мижозига "нуфузи"ни қайтаришига умид билдирди. Адвокатнинг сўзларига кўра, Хопп Крефельдда яккаланиб қолган, унинг уйи олдида норозилик намойишлари ўтказилган, Хоппнинг ўзи эса ҳақоратларга дуч келган.
Дигнидад колониясида жабрланганлардан бири Вильфрид Хемпель Шимолий Рейн-Вестфалия Олий суди Чили ҳукумати томонидан тақдим этилган 24 саҳифали суд материалларини инобатга олмагани ва колониядаги жабрланганлар сўроқ қилинмаганидан норози. Хемпель суднинг сўнгги қарорини катта хато деб ҳисобламоқда.
Шунингдек бундестагнинг бир неча депутати ҳам суд қарорини танқид қилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
18:52 / 08.11.2024