Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган жойлар бўйича тахмин билдирилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан навбатдаги учрашувни режалаштираётганини маълум қилгандан кейин Япония ва Жанубий Корея ОАВда икки етакчи учрашиши мумкин бўлган жойлар бўйича турли тахминлар билдирила бошланди. Тахминларга кўра, учрашув октябрда Пханмунчжом, Сеул ёки Венада бўлиб ўтиши мумкин.
Япониянинг “Емиури Симбун” нашри фикрича, учрашув Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги Пханмунчжом аҳоли пунктида ўтиши эҳтимоли катта. Бироқ нашрнинг ёзишича, Жанубий Корея ҳукумати АҚШ-Шимолий Корея саммити Сеулда ўтишига умид қилмоқда. Бу учрашувни уч томонлама форматда ўтказишга ҳамда Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги музокаралар муваффақиятли кечса, Корея яриморолидаги урушнинг расман тугатилгани ҳақидаги келишувни имзолашга имкон беради. Аммо нашр Ким Чен Ин учрашувнинг Сеулда ўтишига рози бўлиши даргумонлигини қўшимча қилмоқда.
Бу орада Жанубий Корея ОАВ саммит ўтказиладиган жой сифатида Вена ва Женева фаол муҳокама қилинаётганини ёзмоқда. Бу жойлар Ким ва Трамп нуқтаи назаридан нейтрал майдончалар ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео учрашувнинг аниқ жойи ва вақти ҳали белгиланмагани, бироқ у “октябрда ёки кейинроқ ўтказилиши мумкинлигини” айтган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024