21:25 / 28.09.2018
9958

«Бунёдкор»ни енгган ОКМК Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди

Ўзбекистон Кубогининг яримфиналидан ўрин олган иккинчи ўйин якунланди.

«Бунёдкор» Тошкентда Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилиб, кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазди. 

Барча голлар 2-бўлимда урилди. 57-дақиқада Музаффар Музаффаров дарвозабон хатосидан фойдаланиб, узоқ масофадан «Бунёдкор» дарвозасини ишғол этди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Зафар Полвонов боши билан аниқ зарба йўллаб, мезбонлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. 80-дақиқада Мурод Тошматов узоқ масофадан зарба йўллаб, ОКМК дарвозасига жавоб тўпини киритди. Аммо, бундан ортиғига «Бунёдкор»нинг кучи етмади. Натижада, ОКМК ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди.

Финал баҳси 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилади. Унда «Пахтакор» ва ОКМК беллашади. 

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
28 сентябрь, Тошкент
Бунёдкор (Тошкент) - ОКМК (Олмалиқ) - 1:2
Голлар: Тошматов (80) - Музаффаров (57), Полвонов (62)

Top