Фаластин президенти АҚШдан Ал-Қудсдаги элчихона ёпилишини талаб қилди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трампга БМТ Бош ассамблеяси минбаридан мурожаат қилиб, Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қарорини бекор қилишга чақирди.
Аббос, шунингдек, АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилиши қарорини бекор қилишни сўраган.
Фаластин етакчиси Фаластинни озод қилиш ташкилотининг Вашингтондаги ваколатхонаси иши тўхтатилишини танқид остига олган.
“Бизда 38 та давлат, жумладан АҚШ билан террорчиликка қарши кураш бўйича келишув бор бўлса-да, қандай қилиб улар бизни террорчилар деб атамоқда?”, деб савол билан юзланган Аббос.
Аббос Исроил билан ихтилофга тўхталиб, Фаластин зўравонликка бормаслиги ва муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонишини айтган.
“Биз зўравонлик ва террорчиликни қўлламаймиз, аксинча дунёнинг исталган нуқтасида зўравонликка қарши курашамиз. Биз ихтилофнинг ечими зўравонлик ва террорчилик эмас, балки тинчлик эканига ишонамиз”, деб қўшимча қилган Аббос.
Фаластин президенти фаластин халқи ўзини ҳимоялай олмаслиги ва шу сабабли БМТ давлатларини халқаро ёрдам кўрсатишга чақирган.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024