Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 2 йилдан кейин робототехника бозори ҳажми 14 миллиард долларга етиши кутилмоқда
Хитойда охирги йилларда жадал суръатлар билан ривожланаётган робототехника бозори ҳажми 2020 йилгача 14 млрд долларга етиши кутилмоқда. Бундай прогнозни Хитой саноат иқтисодиёти федерацияси раиси Ли Ичжун Гуанчжоуда очилган Хитой робототехника, сунъий онг учун қурилмалар ва ишлаб чиқариш технологиялари халқаро кўргазмасида билдирди.
Ичжуннинг айтишича, Хитойда 2017 йилда 140 мингдан кўпроқ саноат роботи сотилган, бу эса 2016 йилдагидан 58,1 фоиз кўпроқни ташкил қилади. Ичжуннинг таъкидлашича, жорий йилда роботлар савдоси ҳажми 150 минг донадан, бозор ҳажми эса 6 млрд доллардан ошиши кутилмоқда. Таъкидланишича, айни вақтда Хитой бу кўрсаткич бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Ичжуннинг айтишича, Хитойда робототехника жадал суръатлар билан ривожланаётганига қарамасдан, бу соҳада кўплаб муаммоларга дуч келинмоқда. Мутахассиснинг таъкидлашича, Хитойда бугунги кунда робототехника яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи мингдан кўпроқ корхона ва 50 дан кўпроқ технопарк фаолият юритади.
Мавзуга оид
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026