Тайванлик хакер жонли эфирда Facebook’дан Цукербергнинг саҳифасини ўчириб ташламоқчи
Чанг Чи-Юн исмли тайванлик хакер жонли эфирда Facebook ижтимоий тармоғидан унинг асосчиси Марк Цукербергнинг саҳифасини ўчириб ташлашга ҳаракат қилиб кўришини эълон қилди.
Bloomberg’нинг хакер эълонига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, хакернинг ижтимоий тармоқни бузиб киришга уриниши трансляцияси 30 сентябрда маҳаллий вақт билан 18да бошланади. Хакер ўз режасининг тафсилотлари билан бўлишмаган.
Хакер турли дастурий таъминотлардаги заиф жойларни топиб, улар ҳақидаги маълумотни сотиш билан кун кечиради. У Тайванда катта машҳурликка эга бўлиб, турли ток-шоуларга мутахассис сифатида таклиф этиб турилади.
“Мен “тўғри” хакер ва ҳаттоки умуман хакер бўлмоқчимасман. Мен шунчаки зерикаман ва озгина пул топиш учун шундай шўхликлар қилиб тураман”, деб маълум қилган хакер.
Кўплаб “оқ хакерлар” заиф жойларни топиш орқали пул топадилар. Йирик компаниялар уларга заиф жойларни топгани учун bug bounty дастурлари доирасида мукофот пули тўлайдилар. Мисол учун, 2016 йилда Apple ўзининг шундай дастурини ишга туширган. Компанияда таъкидланишича, бу дастур бўйича максимал тўлов 200 минг долларни ташкил қилиши мумкин.
Facebook вакиллари тайванлик хакернинг режаси бўйича изоҳ беришмаган.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024