Жаҳон | 15:44 / 28.09.2018
5557
1 дақиқада ўқилади

ЖСТ раҳбари глобал савдо урушининг оқибатлари ҳақида гапирди

Фото: Salvatore Di Nolfi/AP

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберту Азеведу глобал савдо урушига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Кескинлик ортмоқда, кучайиб бормоқда, бугунги кунда белгилаб қўйилган янги тарифлар миллиардлаб долларларни қамраб олади, шунингдек, янги чоралар тайёрланмоқда. Очиғини айтадиган бўлсам, биз бу қачон тугаши мумкин эканини кўрмаяпмиз. Агар ушбу тенденция давом этса, биз барқарорликка таҳдид билан тўқнаш келамиз. Шу тариқа, ўсиш ва иш ўринларини яратишга хатарлар ҳам пайдо бўлади», - деди Азеведу.

Унинг таъкидлашича, бу дунёнинг барча минтақаларига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамшид Хўжаев Остонада ЖСТ бош директори Роберт Азеведу билан учрашиши хабар берилганди. 

Мавзуга оид