АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун 250 млн доллар ажратди
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинани қўллаб-қувватлаш учун 250 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш назарда тутилган бюджет қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда РИА «Новости» Украинанинг АҚШдаги элчихонаси матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Қўшма Штатлар етакчиси томонидан имзоланган бюджет мудофаа, таълим, ижтимоий ва тиббий эҳтиёжларни ўз ичига олади. 2019-молиявий йил учун маблағ ажратишнинг жами ҳажми 850 млрд доллардан ортиқни ташкил этади, шу билан бирга, улардан 675 млрд доллари мудофаага мўлжалланган.
«АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресс томонидан аввал қабул қилинган - «2019 йилга Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун ажратилувчи маблағлар тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унга кўра, Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида 250 миллион доллар ажратилади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, элчихонадан таъкидлашларича, 2018 йил билан таққослаганда Пентагоннинг молиявий ёрдам ҳажми 50 миллион долларга ошди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко АҚШнинг кўмаги Россияни тийиб туришда ёрдам бераётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:13 / 12.11.2024