Спорт | 21:21 / 29.09.2018
5680
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Арсенал» сўнгги дақиқаларда «Уотфорд» қаршилигини синдирди, «Сити» ва «Тоттенҳэм»да ҳам ғалаба  

Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. 

«Арсенал» ўз майдонида «Уотфорд»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар сўнгги дақиқаларда урилди: 81-дақиқада Кэткарт ўз дарвозасини  ишғол қилиб қўйган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтгач Ўзил ўз номини таблога ёздирди.

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни енгди. «Тоттенҳэм» сафарда «Ҳаддерсфилд»дан устун келди. «Эвертон» ўз уйида «Фулҳэм»ни йирик ҳисобда таслим қилди.

АПЛ, 7-тур
29 сентябрь 

Арсенал – Уотфорд 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 81, автогол Кэткарт, 2:0 – 83 Ўзил. 

Манчестер Сити – Брайтон 2:0 (0:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 29 Стерлинг, 2:0 – 65 Агуэро. 

Ньюкасл – Лестер 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30, пенальти Варди, 0:2 – 73 Магуайр. 

Эвертон – Фулҳэм 3:0 (0:0. 3:0)
Голлар: 1:0 – 56 Сигурдссон, 2:0 – 66 Тўсун, 3:0 – 90 Сигурдссон. 

Вулверҳэмптон – Саутҳемптон 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 79 Кавалейру, 2:0 – 87 Кастро. 

Ҳаддерсфилд – Тоттенҳэм 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 25 Кейн, 0:2 – 34, пенальти Кейн.

Мавзуга оид