Лавров БМТда келишиш санъатини ўрганишга чақирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаҳоннинг барча давлатларини келишиш санъатини эслашга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, диктат ва мажбурлаш каби хатти-ҳаракатларни тарих «чиқиндихонасига» ташлаб юбориш керак.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бир қатор давлатлар «дунё етакчилари» мақомини ўзида сақлаб қолишга ва кўп қутблик шаклланиши жараёнини секинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Лавровнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқни бузади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров эшикни адаштириб юборган Порошенконинг устидан кулганди.
Сергей Лавров Украина президенти хато туфайли БМТдаги Россия делегациясининг хонасига кириб кетгани устидан кулди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024