Жамият | 15:50 / 29.09.2018
24703
2 дақиқада ўқилади

Россиялик аёлга қарзлари туфайли Ўзбекистондаги тўйга боришга рухсат берилмади, тўй бекор қилинишига бир бахя қолди

Ўзбекистонлик келин куёвнинг онаси Россиядан чиқиб кета олмагани туфайли тўйни бекор қилишига бир бахя қолди. Суд ижрочилари Великий Новгородда яшовчи аёлга солиқ тўловлари бўйича 100 минг рубль (1,5 минг доллардан кўпроқ) миқдордаги қарздорлик туфайли РФ ҳудудини тарк этишни тақиқлаб қўйишди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

«Суд ижрочилари қарздор фуқаронинг манзилига бир неча марта боришди, унинг автомобили қидирувга берилди, аммо фуқаро яшириниб келишга муваффақ бўлди. Бироқ, охир-оқибат унинг ўзи хизмат ходимларининг бўлимига келди, сабаби ўғлининг тўйига бора олмаслиги ҳақида билиб қолган», - дея маълум қилишган Суд ижрочилари федерал хизматининг Великий Новгороддаги бошқармаси матбуот хизматидан.

Чекловга қарамай, аёл қарзларини тўлашга барибир шошилмаган. Тўй санаси яқинлашганда аёл тўловларни тўлашдан бошқа иложи йўқ эканини тушуниб етди.

Ўзбекистонга йўл олишидан аввал ўғли билан бирга суд ижрочилари бўлимига келиб, нафақат қарздорликни, балки ижро йиғимини ҳам тўлаб берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид