Ўзбекистон | 18:23 / 29.09.2018
5416
2 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Мусулмонлари идоралари ҳалол туризмни ривожлантириш ниятида

Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идоралари Ислом дини нормаларига мувофиқ дам олишни назарда тутувчи ҳалол туризмни биргаликда ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси делегациясининг Петербургга ташрифи доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида Санкт-Петербург ва Россия Шимоли-Ғарбий минтақаси Мусулмонлари идораси раиси муфтий Равил Ҳазрат-Панчеев хабар берди.

Фото: dum-spb.ru

«Санкт-Петербург ва Россия Шимоли-Ғарбий минтақаси ва Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идоралари томонидан ҳозирда ҳалол туризм фаол ривожлантирилмоқда, яъни жаҳоннинг турли ҳудудларидаги Ислом дини муқаддас жойларини зиёрат қилиш. Бунда Ўзбекистон аниқ йўналишлардан бири. Булар Бухоро, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари ҳамда аҳоли пунктлари», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Муфтийнинг таъкидлашича, жорий йил мобайнида турли тақдимот тадбирлари мақсадли тарзда ўтказилмоқда, улар шаҳар фуқароларини Ўзбекистонга зиёрат сафари имкониятлари билан таништиряпти. «Ўйлашимча, яқин вақт ичида - октябрь ва ноябрда - Санкт-Петербург ҳамда Ленинград областидан биринчи гуруҳ йўл олади ва кўриб келади», - дея аниқлик киритди у.

«Турон» Петербургдаги ўзбек ватандошлиги» минтақавий жамоат ташкилоти президенти Алижон Ҳайдаровнинг тушунтиришича, ҳалол туризми диндорларга мўлжалланган ва ўз хусусиятларига эга. Масалан, саёҳатчилар фақат алкоголсиз ичимликлар ва «ҳалол» стандартига мос таомлар таклиф этилувчи меҳмонхоналарда жойлаштирилади. Шунингдек, туристлар учун намозхоналар ташкил этилади.

Фото: dum-spb.ru
Фото: dum-spb.ru
Фото: dum-spb.ru

 

Мавзуга оид