Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
28 сентябрь куни Душанбе-Хўжанд автомобиль йўлида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси вафот этди, яна бири жароҳат олди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Варзоб тумани ҳудудида соат 10:00лар атрофида содир бўлган. «Опель-Зефира» автомобили ҳайдовчиси, Варзоб туманида яшовчи 44 ёшли фуқароси Али Саидов бошқарувни йўқотиб, «Опель-Астра» автомобили билан тўқнашувни содир этган. Иккинчи машинани Душанбе шаҳрида яшовчи 61 ёшли Қурбонали Пирматов бошқарган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, 1947 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Сафаров Йўлдош Шодиевич вафот этган. «Опель-Астра»нинг бошқа йўловчиси, 1947 йилда таваллуд топган Ўзбекистон фуқароси Хушвахтов Ҳайдар Сафарович жароҳатланди ва касалхонага олиб кетилди.
Воқеанинг сабаблари аниқланмоқда, дея хабар беради Тожикистон ИИВ.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026