Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Brexit бўйича ўз режасини эълон қилди
Фото: Алексей Филиппов/РИА «Новости»
Буюк Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Лондоннинг Европа иттифоқидан чиқиши бўйича ўз режасини эълон қилди. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу режа Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукуматининг таклифларига муқобил вариант саналади.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Лондон Brexit бўйича музокараларда салбий позицияда турибди.
Жонсоннинг қайд этишича, Мэй ҳукумати Европа иттифоқи билан музокаралар чоғида «қандайдир ҳаракатларни амалга оширишни истамаслик» орқали ўзини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мамлакатга келаётган баъзи ишчиларга имтиёзларни бекор қилганди.
Британия вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиққанидан кейинги миграцион сиёсат лойиҳасини маъқуллади. Таъкидланишича, вазирлар маҳкамаси Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жовиднинг лойиҳасини кўриб чиқди. Унда мамлакатда ишлашни истаганлар учун чекловлар тартибга солинади.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026
Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди
17:51 / 28.04.2026