Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия: Зилзиладан кейин 100 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди
Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясидаги қамоқдан 100 дан ортиқ маҳбус қочди. Бунга гўёки қамоқхона бошлиғининг маҳбусларга зилзилада жабрланган қариндош-уруғларни излашга рухсат бермагани сабаб бўлганлиги қайд этилмоқда, деб ёзади Jakarta Post.
Riot breaks out at Donggala prison during earthquake #jakpost https://t.co/tARGMyyE4d
— The Jakarta Post (@jakpost) September 30, 2018
Манбага кўра, қамоқхона бошлиғи табиий офатдан кейин вайрон бўлган ҳудудларда яшовчи қариндош-уруғларни қидиришга рухсат бермаганидан кейин 342 нафар маҳбус қамоқхонага ўт қўйган.
Маҳаллий Kompas TV телеканали қамоқхона бошлиғининг сўзларини келтиришича, бунинг натижасида "камида 100 киши қамоқдан қочган". Унинг сўзларига кўра, Марказий Сулавеси полициясининг 100 нафар ходими вазиятни тартибга солиш ишларига сафарбар этилган.
Таъкидланишича, ёнғин қамоқхонанинг катта қисмини вайрон қилган ва қолган маҳбусларни сақлашга лаёқатли эмас. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар бригадалари иш олиб бормоқда.
Жума куни эрталаб Сулавеси ороли қирғоқларида Палу шаҳри яқинида 6,1 магнитудали ер силкиниши рўй берган. Кейинроқ худди шу ҳудудда яна бир 7,4 магнитудали зилзила ва қатор афтершоклар қайд этилди.
Шундан сўнг ОАВда Палу икки метр баландликдаги цунами остида қолгани ҳақида хабар берилди. Зилзила ва ундан кейинги цунами қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра, 832 кишини ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 26.05.2026
Россиядаги ватандош маҳбуслар Ўзбекистонда жазо ўташни сўради
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026