Жаҳон | 08:10 / 30.09.2018
14402
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда қора кун. Қурбонлар сони 420 нафарга етди

© AFP 2018 / Bay Ismoyo

Индонезиянинг Палу шаҳрида рўй берган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 420 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Kompas телеканали Табиий офатлар билан курашиш бўйича миллий агентлик (BNPB) маълумотига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Охирги хабарларда қурбонлар сони 384 киши экани, яна 540дан ортиқ киши жабрлангани айтилганди.

Манбанинг айтишича, ҳозирда фақат Палу шаҳридаги талофатлар маълум. Телеканалда айтилишича, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яна қурбонлар бўлиши мумкин.

Жума куни Сулавеси ороли қирғоғига яқин жойда 6,1 балли зилзила қайд этилди. Кейинроқ Палу шаҳрига цунами ёпирилди. Бунинг ортидан ҳудудда 7,4 балли зилзила ва афтершоклар бўлиб ўтди. ОАВ маълумотига кўра, Палуга 2 метрлик баландликдаги цунами ёпирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид