19:50 / 30.09.2018
17457

Майк Тайсон: Ночорлар орасидан энг яхши боксчилар чиққан

Фото: РИА Новости

Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги ночор ҳаётга изоҳ берган. Бу ҳақда Economic Times нашри маълум қилди. 

“Ўйлашимча, қанчалик камбағал бўлсанг, шунча яхши бокс тушасан. Энг муваффақиятли жангчилар харобалардан чиққан. Ночор боксчилар катта натижаларга эришишади”, деб айтган 52 ёшли Тайсон.

Тайсон Ҳиндистонга аралаш яккакураш (MMA) мусобақаси Kumite 1 League очилишига келган. Собиқ боксчи журналистлар билан мулоқот вақтида фаолияти бошида танлов бўлганда MMA билан шуғулланмаган бўлишини айтган.

“MMA’да жуда кам ҳақ тўланади, мен эса ҳар доим пул ортидан борганман”, деб таъкидлаб ўтган Тайсон.  

Боксчи профессионал фаолиятини 2005 йилда якунлаган. Тайсон оғир вазн тоифасида 1987 йилдан 1990 йилгача мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 58 та жанг ўтказиб, 50 та ғалабага эришган. “Темир Майк” оғир вазн тоифасида чемпион бўлган тарихдаги энг ёш боксчи ҳисобланади. У бу натижага эришганда 20 йил 4 ой ва 22 кунлик ёшда бўлган.

Top