Спорт | 15:50 / 30.09.2018
17718
1 дақиқада ўқилади

Мбаппе энг қимматбаҳо футболчига айланиши мумкин

«Манчестер Сити» «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи.

ESPN нашри маълумотига кўра, инглизлар клуби 19 ёшли футболчи учун 200 млн фунт (224 млн евро) тўлашга тайёр. «Манчестер Сити» раҳбарияти қишки трансферлар чоғида франциялик ҳужумчини ўзиники қилишни режалаштирган.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Мбаппе футбол тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланиши мумкин бўлади. Айни вақтда бу борадаги рекорд ўтган ёзда «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн еврога трансфер қилинган бразилиялик ҳужумчи Неймарга тегишли бўлиб турибди. 

Мбаппе «ПСЖ» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсумда 4 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 голга узатма берди.

Мавзуга оид