Жаҳон | 22:11 / 30.09.2018
15033
1 дақиқада ўқилади

Санкциялар тарбиялашнинг яхши усули эмас – Алишер Усмонов

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

USM Holdings асосчиси ва эгаларидан бири Алишер Усмонов санкциялар билан тадбиркорларни тарбиялаш керакмаслигини айтди.

“Мен санкциялар, жумладан у ёки бу сиёсий жараёнларга умуман алоқаси бўлмаган тадбиркорларни, тарбиялашнинг яхши усули, деб ҳисобламайман. Бунда акциядор ёки давлат корпорацияси раҳбари вазифаларини виждонан бажараётган кишининг нима алоқаси бор? Ташкилотни жазоланг, одамнинг нима алоқаси бор?”, деб айтган Усмонов “Россия 1” телеканалида узатилувчи “Действующие лица с Наилей Аскер-заде” кўрсатувида. 

Усмоновнинг айтишича, аксарият ҳолларда компанияларда акциядор давлат бўлиб чиқади.

“Давлатни санкциялар билан тарбиялаш эса XXI асрда инсон дуч келаётган жиддий чорловларга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳақида кўпроқ ўйлаш керак бўлган бугунги дунё учун усул эмас”, деб қўшимча қилган Усмонов.

Мавзуга оид