Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия экспорти рекорд даражага етди
Фото: Анадолу агентлиги
Туркия экспорти рекорд кўрсаткични қайд этди - йилига 165,1 миллиард доллар. "Анадолу" агентлиги Туркия савдо вазири Рухсор Пекжаннинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, сентябрь ойида Туркия экспорти 22,6 фоизга - 14,5 миллиард долларга ўсди. "Бу сентябрь учун тарихий рекорддир", - дея таъкидлади Пекжан.
Шунингдек савдо вазирининг таъкидлашича, сентябрь ойида Туркия импорти 18,1 фоизга - 16,4 миллиард долларга қисқарди.
Шу тариқа Туркия экспорти ва импорти нисбати 88,4 фоизни ташкил қилди. Бу сўнгги 9 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир, деди вазирлик раҳбари.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
23:48 / 27.04.2026