Виза карта олиб беришни касб қилиб олган фирибгар қизга нисбатан ҳукм ўқилди
Жиззах шаҳрида яшовчи К.Ғ ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, тадбиркор Н.Ю.га агарда 4000 АҚШ долларини берса, унинг номига виза карта расмийлаштириб, ушбу пулларни виза картага тушириб, 8000 АҚШ долларини икки бараварга кўпайтириб беришини айтади. Хизмат эвазига 8000 АҚШ долларидан 400 АҚШ доллари олиб қолишини, виза картаси билан чет давлатга чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш учун товар олиб келиши мумкинлигини айтиб, Н.Ю.ни алдайди. 2017 йил 6 февраль куни Н.Ю.нинг “Заргарлик” маҳалласидаги уйида жами 26.240.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
К.Ғ такроран шу йўл орқали таниши С.О.ни ҳам агарда 4000 АҚШ доллари берса, унинг номига виза карта расмийлаштириб, пулларини виза картага тушириб, икки ҳафта ичида 8000 АҚШ долларини икки бараварига кўпайтириб беришни ваъда беради. С.О.ни алдаб, 2017 йил 11 июнь куни “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидаги автомашиналар тураргоҳида жами 15.497.920 сўмга тенг 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.
К.Ғ ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, таниши М.А.га агарда 2300 АҚШ доллари берса, ўзи 2300 АҚШ доллари қўшиб, виза карта сотиб олишини ва унга ўзининг пули билан бирга 1200 АҚШ доллари пул фойдаси билан қайтаришини айтади. М.А.ни алдаб, 2017 йил октябрь ойида жами 18.579.676 сўмга тенг 2300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Бундан ташқари, К.Ғ 2016 йилнинг ноябрь ойида Д.С.ни чет элга даволаниш учун кетишидан хабар топади. Агарда 6.150.000 сўм берса, унга ҳисобида 1200 АҚШ доллари бўлган виза картани беришини айтиб, эвазига Д.С.дан айтилган пулларни олади. Д.С. виза картадан фойдаланмасдан йўқотиб қўйганидан сўнг, виза картани тиклаш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бермасдан, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 6.150.000 минг пулларни қайтариб бермайди.
К.Ғ.нинг хатти-харакатларидан норози бўлган жабрланувчиларнинг аризасига асосан Жиззах шаҳар ИИБ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига кўра К.Ғ.га жазо тайинланди.
Мавзуга оид
09:45 / 10.09.2024
Жиззахда уч ака-ука шифохонада безорилик қилди
11:59 / 14.01.2024
«Бу жуда катта жиноят» – хорижлик ва ўзбекистонлик мутахассислар дудуқланадиган болани қўпол сўзлар билан даволаш ҳақида
09:13 / 24.12.2023
Жиззахда ускунага тушиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
16:56 / 14.06.2023