Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Матиз» юк машинаси билан тўқнашди
«Матиз» ўз олдидаги автомобилни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан, лекин рўпарадан келаётган «Зил-130» билан тўқнашган. Енгил машина салонидаги уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
23 ноябр куни Жиззах шаҳрида уч киши ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ маълумотига кўра, фожиа соат 08:10 ларда Жиззах шаҳри «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган D-050 «Жиззах–Ғаллаорол» автомобил йўлида рўй берган.
Маълум қилинишича, «Матиз» русумли автомобил ўзи билан бир йўналишда кетаётган бошқа бир автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан, лекин рўпарадан келаётган «Зил-130» русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Матиз» ҳайдовчиси ҳамда икки йўловчиси олинган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган йўлнинг умумий кенглиги 7,6 метр бўлиб, давлат аҳамиятидаги автомобил йўли ҳисобланади. Унда охирги марта 2024 йил қайта таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026