Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газдан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт маскани аниқланди
Газ таъминоти корхонасига 951,7 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Жиззах шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган тиббиёт маскани аниқланди.
Ўзэнергоинспекция Жиззах вилоят бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Жиззах шаҳрида жойлашган «Ж.Ш.Т.Б.» тиббиёт масканида газ ҳисоблагичнинг назорат тамғалари бузилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 951,7 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026