Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди, ҳайдовчи ҳалок бўлди
Жиззах шаҳрида Nexia-3 қарама-қарши йўналишда келаётган «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг 19 ёшли ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига етказилган, аммо шифохонада вафот этган.
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Жиззах шаҳрида Nexia-3 русумли енгил автомобил юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 9 декабр куни соат 05:10 атрофида шаҳарнинг «Хайробод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-047 Жиззах–Дўстлик–Гагарин-М39 автомобил йўлининг 5-километрида юз берган.
19 ёшли ҳайдовчи Nexia-3 автомобилини Олмачи–Хайробод йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган «КамАЗ-53212» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимига етказилган ва ўша ерда вафот этган.
Аввалроқ Жиззах–Ғаллаорол автомобил йўлида ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Matiz ЗИЛ-130 юк машинаси билан тўқнашган, оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва 2 йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:11 / 10.12.2025
Себзорда авариявий ҳолат сабаб Nexia-3 устунга бориб урилди
08:08 / 10.12.2025
Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди
15:40 / 07.12.2025
Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
13:14 / 06.12.2025