Бухорода маст ҳайдовчи ёш йигит ўлимига сабабчи бўлди
Ўзбек халқида “Саёқ юрсанг, таёқ ейсан” деган мақол бекорга айтилмаган. Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи Ҳалимжон Жўрақулов (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам ана шундайлар сирасига кира бошлаган эди.
2018 йилнинг 25 сентябрь куни Қоракўл туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Ҳ.Жўрақулов автоҳалокат содир қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, шу куни соат 17:00лар чамасида Қоракўл тумани, “Истиқлол” МФЙда яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳ.Жўрақулов ўз бошқарувида бўлган “Malibu” русумли автомашинани спиртли ичимлик таъсиридан маст ҳолда бошқарган. У автомобилини Қоракўл тумани, “Сайёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг Қоракўл тумани томондан Жондор тумани томон йўналишида бошқариб бориб, шу йўлнинг 318 км.га етганида йўлнинг қатнов қисмини ўнг томонида йўл четида велосипед бошқариб кетаётган 1995 йилда туғилган фуқаро М.Қурбоновни уриб юборади. Оқибатда М.Қурбонов тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Жўрақуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024